ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АЗИЗ

Яшнобод туман Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира муқаддас, инсон қадри азиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда ўқувчиларнинг Брайль усулида чизган расмлар кўргазмаси, чевар қўллар тўгараги иштирокчилари тўқиган ва тиккан кашталар, турли буюмлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Айниқса, Испания ва Италияда ўтказилган мусиқа танловларида 1-даражали диплом билан тақдирланган Азим Одилжонов ва Мирсаид Мухторов, спорт йўналишида Явқоч Абдувоитов ва Саша Светновларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир сўнгида фахрий устозларга гулдаста ва қимматбаҳо совғалар, иқтидорли ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва китобчалар топширилди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Осиё чемпионатидан 9 та медал

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: