“АМИР ТЕМУР ВОРИСЛАРИ” МУСОБАҚА ҒОЛИБИ
Самарқандда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларнинг вилоят босқичи якунланди. Унда 10 дан зиёд жамоа ўзаро баҳс олиб борди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро муҳофазасига доир билимини ошириш, фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва ўзгаларга ёрдам бериш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Жисмоний тайёргарлиги ҳамда фавқулодда вазиятларга оид назарий билими юқори баҳоланган Ургут тиббиёт коллежининг “Амир Темур ворислари”жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежининг “Халоскорлар” жамоаси иккинчи, Каттақўрғон тиббиёт коллежининг “Амир Темур авлодлари”жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Актам БЕРДАНОВ,
Самарқанд вилояти