УСТОЗ МУСАВВИРЛАРНИ ЁД ЭТИБ…

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида қорақалпоқ тасвирий санъати тарихида чуқур из қолдирган мусаввирлар ижодига бағишланган кўргазма очилди.

Унда ўндан ортиқ рассомнинг асарлари намойиш этилди.

Марҳум рассомлар Қауендер Бердимуратовнинг “Жиен жиров”, Фаим Мадгазиннинг “Орол”, Пўлат Қорабоевнинг “Кечки поданинг қайтиши”, Жўллибой Изентаевнинг “Ўзгача тун”, “Дастурхон атрофида”, Узоқбой Сапаровнинг “Қуёш ботиши”, “Орол тўлғаниши”, Жўлдас Бекановнинг “Натьюрморт”, Муратбой Қудайбергеновнинг “Шоли даласи”, “Қизкеткен”, Мурат Душановнинг “Қизилқум”, Бўронбой Тангирбергеновнинг “Йигит портрети”каби асарлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Кўргазмада намойиш этилган ҳайкалтарошлик асарлари, жумладан, таниқли ҳайкалтарош Омон Отабоевнинг “Тахт”, Ислом Алибековнинг “Эртак”композицияларини мухлис ва мутахассислар юқори баҳолади.

Тадбир доирасида тажрибали рассомлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Ш. ХЎЖАҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Номи қандли, аммо азоби аччиқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: