Ёш истеъдодлар танлови

Мамлакатимизда ўтказиб келинаётган турли халқаро танлов ва фестиваллар Ўзбекистоннинг бой маданий меросини жаҳон узра кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг миллий мусиқа меросини ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон давлат консерваториясида дамли ва зарбли чолғу асбоблари ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари”халқаро танлови бошланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда юртимиздаги маданият, мусиқа ва санъатга ихтисослашган умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар ўқувчилари ҳамда МДҲ мамлакатларидан келган ёш иқтидор эгалари флейта, гобой, кларнет, фагот, саксофон, труба, валторна, тромбон, туба каби дамли ва зарбли чолғу асбоблари йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

– Ўзбекистонлик ёш ижрочиларнинг чиқишларини кузата туриб, уларнинг истеъдодига қойил қолдим, – дейди озарбайжонлик Асаф Маилов. – Мен ҳам фестивалда бор иқтидоримни намойиш этиб, совриндорлар сафидан жой олишга ҳаракат қиламан.

Танлов шу йилнинг 16 майига қадар давом этади.

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Кореялик ҳамкорлар яна Тошкентда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: