Қулупнайли торт

Зарур масаллиқлар: Бисквит учун 2 стакан сут, 2 стакан ун, 1, 5 стакан шакар, 6 ош қошиқ какао, 4 чой қошиқ қабартиргич. Кремига 2 стакан қуйилтирилган сут, 1 стакан шакар, 3 чой қошиқ ун ва 1 та тухум керак бўлади.

Тайёрланиши: Идишга ун, шакар ва қабартмани солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Устига сутни қуйиб, аралаштиришда давом этамиз. Тайёр бўлган массани бисквит қолипига солиб, 180 даража иссиқликда 40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Бисквит пишгунча унинг кремини тайёрлаймиз.

Алоҳида идишда сутни қайнатиб оламиз ва унга шакар, ун, тухумни солиб бўтқасимон крем тайёрлаймиз. Тайёр бўлган бисквитни икки бўлакка бўлиб, орасига кремни суртамиз. Тортимизнинг энг устки қаватини шоколадли глазурь ва қулупнай билан безатиб дастурхонга тортамиз.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  УЙ ШАРОИТИДА ҚОННИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: