СОҒЛОМ БОЛА – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ

Юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб номланишида ҳам ана шу эзгу мақсадлар муштараклигини кўрамиз.

Бугунга келиб, “Соғлом она ва бола йили”Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан мамлакатимизда соғлом оилани шакллантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида 505 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Саломатлик бурчаклари” ташкил этилди.

Қолаверса, 2016 йилнинг илк чорагида юртимиз маҳаллаларида “Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш”, “Соғлом оналик ва ривожланишнинг туғма аномалиялари профилактикаси”, “Соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик”, “Болалар орасида касалликлар профилактикаси” мавзуларида кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, унга 10 мингдан зиёд аҳоли жалб этилди.

Жумладан, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Умид”, “Пахта”, К. Ғофуров, Учтепа туманидаги “Жарбулоқ”, “Ибрат”, “Зулфизар”, “Журжоний”, “Давлатобод” ва Юнусобод туманидаги “Шаҳристон” маҳаллаларида “Соғлом оналик ва ривожланишнинг туғма аномалиялари профилактикаси” мавзусида мутахассислар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Униб-ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни, ўзаро ҳурмат ва олийжанобликни қарор топтириш, миллий ва умумбашарий анъаналарни мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллалардаги “Ораста қизлар” тўгаракларида ҳам бир қатор амалга оширилмоқда. Хусусан, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”, “12 йиллик мажбурий таълим – биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим”, “Қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Маҳаллаларда “Ўқувчи қизлар ўртасида мобиль телефонлардан фойдаланиш маданияти”, “Зарарли одатларсиз ҳаёт ва гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзи” мавзуларида тарғибот тадбирларида асосий эътибор ана шунга қаратилгани бежиз эмас. Шунингдек, маҳаллаларда аҳолининг кўмакка муҳтож қатламлари вакиллари фарзандларини, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Юртимизда ана шундай эзгу ишлар ҳамиша бардавом бўлсин!

Яна ўқинг:  ОМАД КАЛИТИ – БИЛИМ

Чарос ХУШВАҚТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: