КИЧИК ЧЕМПИОННИНГ ОРЗУСИ

Оиламизда бобо-бувиларимнинг ўрни катта. Уларнинг меҳрибонлигини айтмайсизми?

Айниқса, бувамнинг ҳар бир саволимга эринмай батафсил жавоб беришларини яхши кўраман. Шу боис у кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганяпман. Бобом акам, мен ва укамга кўп бора “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақш, эгалланган ҳунар бамисоли хазина”, дея уқтиради.

Биз набираларни ҳар биримизни турли тўгаракларга, ҳунарга, спортга йўналтирганлар. Мен ҳам бобомнинг йўл-йўриғи билан туманимиздаги “Баркамол авлод” маркази қошида очилган Турон яккакураши спорт тўгарагига қатнаша бошладим. Устозим Содиқ ака Қосимовнинг қатъияти, талабчанлиги ва интизомсеварлиги аввал менга бироз мушкул туюлган бўлса эндиликда бу тизимга мослашиб бордим. Турон яккакураши спорт турида иштирок этаётганимга у қадар кўп вақт бўлмаса-да орадан оз муддат ўтиб спортнинг ҳаётимда ижобий таъсири сезила борди. Тўғрироғи ойижоним, дадам ва атрофдагилар шу фикрда. Ойимнинг айтишича, аввалгидек ишларим пала-партиш эмас, энди тартибли бўлиб бошлабди. Бунинг уддасидан чиқаётган эканман. Эндиликда дарсларга ҳам ўз вақтида қатнашиб, аъло баҳоларимнинг сони кўпаймоқда. Ҳатто, яхши баҳоларим ва намунали хулқим учун мактабимиз томонидан бир қатор мақтов ёрлиқларини қўлга киритдим. Спортда ҳам аста-секинлик билан ютуқларимнинг сони ҳам ортяпти. Ўтган йили Хоразм вилояти Хива шаҳрида Турон яккакураши бўйича 2005 йилда туғилган спортчилар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида учинчи даражали диплом билан тақдирландим. Яқинда Турон яккакураши бўйича Тошкент шаҳар биринчилигида 22 вазн тоифасидаги болалар ўртасида биринчи ўринни эгалладим. Эндиликда мактабда устозлар орасида анча кўзга кўриниб қолдим. Уларнинг менга ҳурмати ва эътибори ҳам ортди. Кичик бир ютуғимни қутлаш учун уйимизга келганларга, кўча-кўйдагиларга бобом бизларнинг муваффақиятларимизни назарда тутиб “Бу мен яратган боғнинг нишонаси, холос”, деб қўяди. Мен ҳам бу сўзларидан ғурурланиб кетаман. Ва, албатта келажакда жаҳон чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан. Чин чемпионлик сўзи!

Жамолиддин ҲАМИДУЛЛАЕВ,

Тошкент шаҳри Учтепа тумани,

287–умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси

Яна ўқинг:  Tadbirkori bor yurtning – taraqqiyoti bor

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: