ДАДИЛ ОДИМЛАЁТГАН “ҲАВАС”

Гўзалликлар фасли бўлмиш баҳор айёмида Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида “Ҳавас” гуруҳининг Ёшлар симфоник оркестри жўрлигидаги “Ниҳол илҳомлари – 2016” деб номланган концерти бўлиб ўтди.

Ғуломжоновлар оилавий гуруҳини мамлакатимизда яхши танишади. Оиланинг каттаси Қаҳрамон Ғуломжонов “Ниҳол” мукофоти совриндори, кўпгина халқаро ва республика кўрик-танловлари ғолибидир. У айни кунда консерваториянинг тўртинчи курс талабаси. Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедрасининг дипломати, устози Ойдин Абдуллаева раҳбарлигида фортепиано ва оркестр учун концерт малакавий битирув ишини ёзмоқда. Тадбирда Қаҳрамон Ғуломжонов Ёшлар симфоник оркестри жўрлигида фортепионо чалиб, машҳур Ж. Гершевиннинг классик асарини иштиёқ билан ижро этди.

Ғуломжоновлар оиласининг иккинчи фарзанди – Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицейининг 7-синф ўқувчиси Достонбек ҳам кўплаб халқаро ва республика кўрик-танловлари ғолибдир. У оилавий тантанада Ёшлар симфоник оркестри жўрлигида скрипка чалиб, машҳур Ж. Виоттиннинг классик асарини моҳирона ижро этди.

“Ҳавас” гуруҳининг жажжи иштирокчиси Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицейининг 1-синф ўқувчиси Робияхон ҳам фаоллик кўрсатиб, йиғилганларнинг диққатига сазовор бўлди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: