БУЮК БОБОЛАРНИНГ ВОРИСЛАРИМИЗ

Сўнги беш йилда Шаҳрисабзга келмаган одам унинг бугунги гўзаллигини кўриб танимаслиги, тан бермаслигининг иложи йўқ.

Албатта, кундан-кун жаннатмонанд бетакрорликка эга бўлаётган Оқсарой жаҳон сайёҳларини ўзига жалб қилишда давом этмоқда. Мана шундай бунёдкорлик ишлари аввало биз ёшларнинг юрагида чексиз фахр туйғусини уйғотади.

Шу кунларда буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланмоқда. Турли тадбир ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шаҳрисабз туманида ҳам “Амир Темур – миллатимиз ифтихори” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар Амир Темурнинг илм-фан, маданият ва меъморчилик, ҳунармандчилик соҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, темурийлар даври маданий-маърифий меъроси бугунги кунда ҳам халқимизнинг буюк бойлиги эканлиги хусусида сўз юритдилар.

Биз мана шундай буюкларга бешик бўлган бўстоннинг бахтли ёшларимиз. Шундай экан аждодларимизга муносиб авлод бўлишга, халқимиз, Юртбошимиз томонидан бизга билдирилган ишончни оқлашга имконимиз борича ҳаракат қиламиз. Зеро, биз буюк юрт фарзандларимиз.

Ўғилой НЕЪМАТОВА

Яна ўқинг:  ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: