Fond faoliyatidan

Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Пойтахтимиздаги 38-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун V Республика спорт фестивали мусобақалари ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад спортчи қизлар ўртасида спортнинг ушбу турларини мунтазам тарғиб қилиш ҳамда уларнинг жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятининг ўсишига ёрдам беришдан иборат.

Спорт фестивали доирасида сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва спорт рақси бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳар бир жамоа таркибида 3-10 нафардан иштирокчи қатнашди. Фестивалда жами 150 нафардан ортиқ 2005–2010 йилларда туғилган ўсмир қизлар ва болалар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 21-, 22–ва 23-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Ушбу хайрли тадбир ўқувчи-ёшларнинг баҳорги таътил кунларини мазмунли ўтказишга, навқирон авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялашга хизмат қилади. Буюк аждодларимиз меросини яқиндан ўрганиб, уларга муносиб бўлишга ундайди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 100 нафар фарзандлари Алишер Навоий номидаги санъат саройида бепул кино намойишига таклиф этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Соғломлаштириш дастури – амалда” шиори остида тиббий кўрик ташкил этди.

Мазкур тиббий кўрик давомида 410 га яқин бола германиялик мутахассислар қабулида бўлди. Уларнинг аксариятига мамлакатимиздаги ихтисослашган тиббий муассасаларда даволаниш учун йўлланма берилди. Туғма нуқсонли ва куйиш асоратлари бор 30 нафар бола Германия клиникаларига соғломлаштириш учун жўнатиладиган бўлди.

Яна ўқинг:  МТМда беллашув

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: