Таълимнинг кейинги босқичига йўлланма
Битирув оқшоми ва диплом топшириш маросимлари ўзгача тайёргарлик ҳамда ҳаяжон остида ўтиши, табиий. Шу боис ушбу тадбирни тантанали тарзда ташкиллаштириш ва унга ўзгача шукуҳ бағишлаш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кўтаринки кайфият билан кузатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай тантанали диплом топшириш маросими Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон Ғиждувон академик лицейида ҳам бўлиб ўтди.
Жорий йилда мазкур муссасанинг 21 нафар ўқувчиси фан олимпиадасида иштирок этиб, ундан 4 нафари республика босқичига йўлланма олди. Лицей талабаси Отабек Тошев француз тили бўйича фан олимпиадаси республика босқичида 1-ўринни эгаллаб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.
– Ўғлим Наврўз Сулаймонов ушбу лицейни тамомлаб, айни пайтда Westminister International college ва London School of Commeree Group ўқув юрти талабаси бўлди. Бунинг учун таълим берган устозларига раҳмат айтамиз, – дейди Одил Турсунов.
Тадбир сўнггида битирувчиларга диплом топширилди.
Шоира РАҲМОНОВА,
Бухоро вилояти