JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN

Тошкент шаҳар жамғарманинг таянч маскани Янги йил байрами ва қишки таътил кунлари шаҳардаги 300 нафар кам таъминланган оила фарзандларини Ўзбек Давлат цирки, “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Қор маликаси” номли эртак намойиши ҳамда “Ўзбекфильм” томонидан суратга олинган болалар фильмлари ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказилишини таъминлади.

Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Янги йил байрами ва янги йил таътили кунлари вилоятда истиқомат қилувчи 50 нафар кам таъминланган оила фарзандларини Ўзбек Давлат циркида ҳамда 52 нафар болажонларни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Қор маликаси” номли эртак намойишлари орқали мароқли дам олишлари таъминланди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали, Вилоят ҳокимлиги ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлимлари ҳамкорликда Хива шаҳридаги 20-сон “Меҳрибонлик” уйи ҳамда Урганч шаҳридаги 11-сон “Гўдаклар” уйларида “Қорбобо совғалари бор бобо” мавзусида тадбир ўтказилиб, жами 55 нафар тарбияланувчиларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали янги йил таътили кунлари вилоят болалар шифохонасидаги 60 нафар бемор болалар холидан манзилли хабар олиниб, уларга болалар ўйинчоқлари ва совғалар берилди. Ундан ташқари вилоятдаги ҳарбий қисмлардаги 60 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар берилди.

Андижон вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси вилоятдаги ҳарбий қисмлардаги 258 нафар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар тарқатилди.

Аббосжон Эргашев

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  ҲАЛОЛЛИК – МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: