БЕБАҲО БОЙЛИК

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида Тошкент давлат шарқшунослик институти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Шарқ алломалари илмий, адабий меросини ўрганишнинг долзарб масалалари: тавсиф, таржима ва тадқиқот” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.

Қадимий шарқ қўлёзмалари ва шарқ тилларидаги тарихий ҳужжатларни сақлашни тизимлаштириш ва қайта тиклаш, ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини ташкил этиш ва юритиш, ёдгорликларни чуқур таҳлил этиш ҳамда уларнинг илмий тавсифи каталогларини тузиш борасида кўплаб натижаларга эришилаётир. Қўлёзмаларнинг илмий шарҳ ва таржималарини тайёрлаш ҳамда уларни турли тилларда нашр этиш ҳам алоҳида эътиборда. Бу саъй-ҳаракатлар самарасида яратилган асарлар мутахассис олимлар, ёшлар учун муҳим илмий ва тарихий манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Анжуманда алломалар асарларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юқори малакали ёш манбашунос ва матншунос мутахассисларни тайёрлаш, олиб борилаётган тадқиқотларни жадаллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

М. РАСУЛОВА,

Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Аргентинада кичик олимпиада

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: