РАССОМЛАР УЧУН ЎЗБЕК ТИЛИДА ДАРСЛИК

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойбергановнинг “Маҳобатли рангтасвир техника ва технологияси” деб номланган ўқув қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар устознинг 25 йиллик педагогик фаолияти давомида мутахассислик фанлари бўйича 10 дан зиёд қўлланма ва дарсликлари нашр этилганлиги, улар орасида республика дарсликлар танловида биринчи ўринга сазовор бўлганлари ҳам борлиги ҳақида тўхталдилар. Ушбу тақдим этилаётган дарслик соҳа мутахассиси томонидан яратилганлиги учун ҳам тушунарли тилда ёзилган. Олий ўқув юртларининг рангтасвир йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун муаллиф томонидан илк маротаба ўқув қўлланма ўзбек тилида ва лотин алифбосида ёзилганлигини таъкидладилар. Эндиликда бакалавр талабалари ушбу китоб орқали “Маҳобатли рангтасвир техника ва технологияси” фани бўйича назарий ва амалий билимлар ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўладилар.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Патронаж ҳамшираси хонадонда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: