ҲАМ НАФИСЛИК, ҲАМ САЛОМАТЛИК

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аньанавий спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада республикамиздаги 16 та вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар спортнинг гимнастрада, мини футбол, стол тенниси, шашка турлари ва бошқа йўналишларда ўзаро беллашдилар.

– 2015 йилда ўтказилган мусобақаларда жамоамизга ҳакамлар ҳайъати томонидан “Энг шиддатли жамоа” дея таъриф берилган эди. Бу йилги “Соғлом она ва бола йили”да ўтказилаётган мусобақа натижаларига кўра “Энг интизомли жамоа” номини олишга сазовор бўлдик. Асосийси, соғлом турмуш тарзининг бир бўлаги бўлган жисмоний тарбиянинг инсон ҳаёти, бўлажак она ва бола саломатлигида қанчалик аҳамиятли эканини шахсий намуна сифатида кўрсата олдик, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси, жамоа сардори Гулнора Усмонова.

Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

М. ҚУРБОНОВА

Яна ўқинг:  Инчеондан хушхабарлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: