Спорт хабарлари (2015–42)

САМБО

Латвиянинг Рига шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги самбо бўйича жаҳон чемпионатида Самарқанд олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Жаҳоной Туркманова ўз вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Тўққиз ёшидан буён спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган Жаҳоной бир неча бор мамлакат чемпионлигини эгаллаб, икки карра Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган.

Ўтган йили Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медаль билан тақдирланди. Шундан сўнг ўз устида янада кўпроқ ишлаган Жаҳоной доимий машқлар, устозлар сабоғи ва ўзидаги ишонч ва интилиш сабабли бу йил – 18 ёшида жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Эътиборлиси, у мамлакатимиз самбочи қизлари орасида биринчи жаҳон чемпионидир.

ГИМНАСТИКА

Чехиянинг Брно шаҳрида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова тўртта медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, тажрибали спортчимиз тасма билан машқ бажаришда 17, 850 балл жамғариб, олтин медалга сазовор бўлган.

Спортчимизнинг булава билан бажарган машқлари ҳакамлар томонидан 17, 350 балл билан баҳоланди ва у мазкур йўналишда иккинчи ўринни эгаллади. А. Сердюкова тўп билан машқ бажаришда 17, 700 балл ва халқа билан машқ бажаришда 17, 550 балл тўплаб, ҳар иккала йўналишда бронза медаль билан тақдирланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  АНТИКАНЦЕРОГЕН ПАРҲЕЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: