УЛУҒ СИЙМОЛАР ЁД ЭТИЛДИ

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 302-сонли умумтаълим мактабида “Аждодларни ёд этиб” деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир буюк мутафаккир боболаримиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 575 ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 533 йиллигига бағишланди.

Анжуманда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир гуруҳ актёрлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутахассислари иштирок этди. Ўзбекистон халқ артистлари Ё. Аҳмедов ҳамда Ё. Саъдиев икки улуғ шоирнинг ғазалларини ифодали ўқиб берди. Ёш актёрлардан Н. Анорбоева ва Т. Мўминовлар “Алишер Навоий” спектаклидан парча ижро этишди.

М. ҚУРБОНОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар ҳафталиги якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: