ПЕДИАТРИЯДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларга ихтисос­лаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика педиатр шифокорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокорлар, Германия, Италия, АҚШ, Жанубий Корея, Россиядан келган мутахассислар иштирок этди.

Болаларга тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган муассасаларни модернизация қилиш, уларни замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-­амалий тиббиёт марказида олиб борилган модернизация ишлари натижасида диагностика ва даволаш ишлари қамрови янада кенгайди. Айни пайтда вилоятлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ана шундай лойиҳалар бажарилаётир.

Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиётнинг илғор технологияларини чуқур ўзлаштириш баробарида илм-фаннинг долзарб масалалари ечими юзасидан кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Натижада кардиожарроҳлик, гастроэнтерология, невропатология ва бошқа йўналишларда янги даволаш амалиётлари жорий этилди.

Тадбирда педиатрия соҳасини ривож­лантириш, илм-фан янгиликларини амалиётга татбиқ этиш, репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофазалашга йўналтирилган лойиҳалар натижалари юзасидан маърузалар тингланди. Болалар жарроҳлиги, неонатологияда замонавий ёндашувлар, кам инвазивли операциялар, болалар шифохоналарида менежмент ва ташкилотчилик, чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия, болаларни тўғри овқатлантириш мавзуларида “Маҳорат дарслари” ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Анжуманнинг очилишида Ўзбекис­тон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: