БЕМОР БОЛАЛАР ЧЕТ ЭЛДА СОҒЛОМЛАШТИРИлади

Тошкент халқаро аэропортида 11 нафар бемор бола даволаниш учун фонд вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетди.

Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни нуфузли чет эл клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиниши кўзда тутилган. 2002–2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик бемор бола терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Шундай хайрли ишлар натижасида Германия Республикасидан соғломлаштирилган 13 нафар бола 21 февраль куни юртимизга қайтиб келади.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Fond faoliyatidan

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: