Fond faoliyatidan

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” номли грант лойиҳаси асосида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига қарашли Тиббий-ижтимоий марказ бир қатор хайрия акциялари ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.

Тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари томонидан Тошкент шаҳридаги 42 та маҳаллада ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда 2 минг 650 нафар аҳоли қамраб олинди. Тиббий текширувлар давомида турли хасталиклар аниқланган фуқароларга тиббий маслаҳатлар ва тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди. Тиббий кўрик давомида 1 минг 230 та ультратовуш текшируви, 738 та ЭКГ текшируви ва 476 та умумий қон таҳлили текшируви ўтказилди.

Тадбир давомида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида 103 та маъруза ташкил этилди ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар тарқатилди.

Адҳамжон УСМОНОВ,

Тиббий-ижтимоий марказ раҳбари

Яна ўқинг:  ТАЭКВОНДОЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: