ЭГИЛУВЧАН ДИСПЛЕЙ
Фан-техника оламида ҳар куни янги-янги кашфиётлар қилинмоқда.
Ана шундай ихтиролардан бири букиладиган ва ўрама шаклга айлантириш мумкин бўлган смартфонлар ишлаб чиқариш Жанубий Кореянинг LG компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Авваллари дисплейларнинг шаффофлик даражаси 10 фоиздан ошмаган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 40 фоизга етди. LG компанияси жорий йилда бу каби гажетларни ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўймоқчи.
D-OLED технологияси кўмагида яратилаётган экран шишадан эмас, аксинча пластикдан ишлаб чиқарилади. Сабаби шишали дисплейларга нисбатан пластик экранлар кенгроқ имкониятга эга. Шунингдек, у енгил ва юпқалиги билан ҳам фойдаланувчилар учун кўпроқ қулайлик яратади.
Наргиза НИШОНОВА