Тахмина учта медаль соҳиби

Куни кеча АҚШнинг Майами шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ташкил этилган “Gold Coast International Cup – 2014” анъанавий халқаро турнирида ёш гимнастикачимиз Тахмина Икромова жами учта медални қўлга киритди.

Дунёнинг ўнга яқин мамлакати вакиллари иштирокида ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз кўпкураш баҳсларида олтин медаль билан тақдирланган бўлса, турнир давомида эркин машқ бажариш бўйича ҳам олтин, халқа ва тўп ўйнатишда бир жуфт кумуш медаль соҳиби бўлди.

Бугун мамлакатимизда 6-15 ёшгача бўлган 35 минг нафардан зиёд қиз спортнинг ушбу нафис тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ваҳоланки, 2003 йилда бу кўрсаткич атиги 1646 нафарни ташкил этар эди. Бундай жадал ўсиш суръатларини юртдошларимизнинг спортга, айниқса, қизлар спортига нисбатан қараши тубдан ўзгаргани, ота-оналар фарзандининг спортга меҳр қўйиши қанчалик улуғ мақсадларга пойдевор бўлишини англаб етаётгани, болалар спорти мамлакатимизда том маънода умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганидан далолат беради.

Яна ўқинг:  Xорижлик шифокорлар юртимизда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: