ҲУҚУҚИЙ ОНГ ЮКСАКЛИГИ – КОМИЛЛИК КАФОЛАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Парламент комиссияси нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари мамлакат ҳаётидаги ўрнини оширишда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб келаётир.

Жумладан, улар томонидан эълон қилинган танловларда ғолиб деб топилган ННТлар давлат грантлари шаклида молиялаштириляпти. Айниқса, ННТлар томонидан ёшлар таълим-тарбиясига оид лойиҳаларнинг бажарилаётгани эса ёш авлод камолотида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳар йили даврий нашрлардан бири “Ҳуррият” газетаси ҳам фонд томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан “Ҳуқуқий онг юксаклиги – комиллик кафолати” лойиҳаси ҳам ёшлар тарбиясига, уларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданият ва саводхонлигини оширишга қаратилгани ҳам шулар жумласидандир.

Тошкент иқтисодиёти коллежида мазкур лойиҳа доирасида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилиш қатнашчилари ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини оширишда қатор маърузалар билан қатнашишди. Шунингдек, улар томонидан муассаса ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий билим савияларини ошириш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Тадбирда йиғилганлар Перизидентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, чуқур билимли ва юксак салоҳиятли, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлалаб ўтишди. Жумладан, Ўзбекистонда бепул мажбурий таълим 12 йилни ўз ичига олади. Ўрта таълим 9 йил, лицей ва коллежларда эса 3 йиллик таълим берилиши белгиланган. Бундан ташқари ёшлар спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг жисмонан етук, соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур тадбир ёшлар орасида ҳуқуқни билмаслик оқибатида ёки лоқайдлик, ўзбошимчалик сабабли турли жиноятларга қўл уришларининг олдини олиш ва бундай нохушликларни бартараф этишга қаратилган.

Тадбир сўнгида бир қатор иқтидорли ва фаол талабаларга таҳририят томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Хонадонимиз нурга тўлсин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: