Коллежда тил байрами
Республика рассомлик коллежида “Тил – миллат кўзгуси” номли байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчи ёшлар ҳамда ота-оналар иштирок этди. Кечага таклиф этилган Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг иқтидорли ўқувчилари миллий ва Европа чолғуларида маҳорат билан куй ва қўшиқ ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлдилар. Айниқса, коллеж ўқувчилари томонидан Ватан, она тили, дўстлик, тинчлик мавзуида айтилган шеърлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Айтиш мумкинки, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёш истеъдодларнинг юзага чиқишига, ёшларни юртга садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Зулфия КОЗИМОВА,
Республика рассомлик коллежи ўқитувчиси