Миллий либослар намойиши

Наманганда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Қўли гулдир ўзбек аёлин” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Фестивалда талабалар, маҳаллалар қошидаги ўқув марказлари дизайнер, модельер ва тикувчилар, якка тартибда фаолият кўрсатаётган чеварларнинг либослари кўргазмаси намойиш этилди. Атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий либослар, турли ёшдагилар учун мўлжалланган мавсумбоп либослар, спорт кийимлари барчанинг эътиборини тортди.

Тадбирда Наманган шаҳрида якка тартибда фаолият кўрсатаётган чевар-дизайнер Таманно Саидмаҳмудованинг либослар туркуми юқори баҳоланиб, биринчи ўринга муносиб топилди. Вилоят марказидаги “Ҳилолабону” ва “Мадинабону” ўқув марказлари чеварлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

 

Миролим ИСАЖОНОВ,

Наманган вилояти

Яна ўқинг:  НАЗМ ВА НАВО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: