МЕРГАНЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРИ

Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига етиб борди.

25 январь якуни старт олиб, 3 февралда якунига етадиган йилнинг ушбу дастлабки нуфузли мусобақаси Бразилияда бўлиб ўтадиган ХХXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини жами 10 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Спорт милтиғидан ўқ отиш мусобақаларида Вадим Скороваров, Сакина Мамедова, Маргарита Орлова, Мария Филимонова ва Саидхон Сайфутдинов иштирок этади. Тўппончадан ўқ отиш баҳсларида эса Владимир Свечников, Ленара Асанова, Муслима Йўлдошева, Артем Чернишев ҳамда Энвер Османов олимпия йўлланмалари учун баҳсларга киришади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ҒАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: