Орзулар амалга ошган макон

Пойтахтимизда мамлакатимиздаги илк осмонўпар бино – Nest One қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Эндиликда баландлиги 267 метрдан иборат бўлган осмонўпар бино – Nest One дастлабки яшовчиларини кутиб олишга тайёр.

Пойтахт манзараси тўлиқ ва ёрқин кўзга ташланадиган бинода ресторан ва ҳашаматли хонадонлар, резидентлар учун  33 та жамоат ҳудудлари  ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

 Тўрт йил мобайнида шиддатли куч-ғайрат ва шижоат билан қуриб битказилган, экотизимга эга мазкур бино дўкон ва ресторанлар, болалар майдончалари, қишги боғ, дам олиш ва спорт ҳамда кўплаб маиший-ижтимоий ҳудудларни ўз ичига қамраб олган.

Матбуот анжумани “Murad Buildings” асосчиси, инвестор Мурод Назаров ва Туркиялик “Ozguven” компанияси асосчиси Ozgur Onur Ozguvenнинг қутлов ва табриклари билан бошланди.

    — Кўп машаққат ва қийинчиликлар, кўплаб меҳнаткаш ва бағрикенг инсонларнинг, хусусан, тажрибали муҳандислар меҳнати билан бунёд этилган мазкур осмонўпар – Nest One Ўрта Осиё давлатлари ичида иккинчи ўринда турувчи баланд бинодир. У қисқа вақт ичида жаҳон талаблари даражасида қурилган бетакрор бинодир, – деди фахр билан Мурод Назаров.

Инвесторлар иштирок этган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бу катта лойиҳани руёбга чиқариш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига сарф этилган куч, пандемия давридаги қийинчиликлар, соҳада қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларининг уйғунлаштирилгани, мураккаб муҳандислик ҳисоб-китоблари, жаҳон технологиялари ва ҳалқаро стандартлардаги ёнғин хавсизлиги инобатга олинган бинонинг шамол ва зилзилабардошликка чидамлилиги, винтиляция, коммуникация каби аҳолининг яшаши учун қулайликлар ҳақида маълумот беришди.

All Inclusive хизматлар концепцияси  асосида бунёд этилган Nest Oneда жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд бўлиб, 20 VIP хонадон 41- ва 51-қаватлар оралиғида жойлашган.

Анжуман ниҳоясида инвесторлар журналист ва блогерларнинг бинонинг буёд этилиши мавзусига қаратилган саволларига жавоб беришди.

Бинога саёҳат янада қизиқарли бўлди.

28-қаватдаги югуриш йўлакчасига эга спорт майдони, кардио-машғулотлар зали, ёпиқ сув ҳазаси, SPA–мажмуасига эга фитнес марказ, болалар ўйин майдончаси, кинозал, чўмилиш ҳавзаси, караоке кабилар, 44-қаватдаги Sku Villas шоуруми,  48- ва 52-қаватлардаги томоша терра заллари, юқори қаватдаги резиденциялар, айниқса, шаҳарнинг бўй-басти билан кафтдек кўриниб туриши барчани ҳаяжонга солди.

Яна ўқинг:  “ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТИ” II МИЛЛИЙ ФОРУМИ

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: