Энг яхши веб-сайтлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги мултимедиа-умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида Халқ таълими вазирлиги тизимида анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган «Энг яхши веб-сайт» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилги кўрик-танлов ҳам юқори даражада ташкил этилди. moodle uzedu.uz масофавий таълим портали орқали ташкил этилган мазкур кўрик-танловига юртимиздаги умумтаълим мактабларидан 200 га яқин аризалар келиб тушган эди.

Танлов ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, «Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти» йўналиши бўйича биринчи ўринга Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги 166-мактабнинг www.school166.uz, иккинчи ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 22-мактабнинг www.22-school.uz, учинчи ўринга эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 142-мактабнинг www.maktab142.zn.uz ходимлари веб-сайти ижодкорлари муносиб деб топилди. Шунингдек, «Энг яхши ўқитувчи веб-сайти» номинацияси бўйича биринчи ўринга пойтахтимиздаги 50-мактаб ўқитувчиси Олга Мячинанинг www.olgam.zn.uz сайти сазавор бўлган бўлса, Навоий вилоятидаги 7-мактаб ўқитувчиси Зумрад Нуруллаеванинг www.axborot.zn.uz сайти иккинчи ҳамда Бухоро вилояти 1-мактаб ўқитувчиси Ахтам Болтаевнинг www.axtam-boltayev.orca.uz сайти учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

«Энг яхши ўқувчи веб-сайти» номинациясида биринчи ўринни Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридаги 7-мактаб ўқувчиси Шоҳжаҳон Икромов www.3quduq7.zn.uz, иккинчи ўринни Фарғона шаҳар 40-ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рус­тем Каттахонов www.student-school40.uz ва учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Прогресс» мактабининг 5-синф ўқувчиси Павел Сарминлар www.­more­qa­mes.­orca.uz сайтлари учун олдилар.

Бундан ташқари, кўрик-танловда Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 10-сонли мактабнинг www.dtm10maktab.zn.uz сайти, Самарқанд вилояти Самарқанд шахридаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азамат Тошев www.azamat.mtt.uz сайти, — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 5-сонли мактаб ўқувчиси Абдулазиз Султонов www.doda80.zn.uz сайти учун диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида Халқ таълими вазирлиги томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Яна ўқинг:  Қорин соҳасидаги оғриқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: