Эртамизнинг ҳал қилувчи кучи

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган анжуман ўтказилди.

2015 йилда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши келажагимиз давомчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, ёшлар масаласида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Дастур ижроси доирасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида 72 мингдан зиёд лойиҳа ва тадбир ўтказилган. Йигит-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирларда уч миллиондан ортиқ ёш иштирок этди.

Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни касбга йўналтириш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилган лойиҳалар давомида 43 минг йигит-қизга ишга жойлашиш учун йўлланма, 416 нафар ёшга имтиёзли кредит олиш учун тавсияномалар берилди.

Дастурга мувофиқ, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилди. Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган болалар тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этилди. “Одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларга 1, 9 миллиондан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Натижада вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сони 2014 йилга нисбатан 8, 8 фоиз камайди.

Анжуманда 2016 йилда амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Ч. ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ҳунар – фаровон турмуш асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: