“ҚИШ ЭРТАГИ” ТОРТИ

Керакли маҳсулотлар: 400 мл. суюқ қаймоқ. 280 гр. қора шоколад, 140гр. ун, 180 гр. сарёғ, 4 дона тухум, 10 гр. какао, 240 гр. шакар, 500 мл. сув, 160 гр. оқ шоколад, 20 гр. кофе кукуни, 10 гр. хамир юмшатгич, 40 гр. сметана керак бўлади.

Тайёрланиши: Дастлаб иссиқ сув билан кофе кукунини обдон аралаштирасиз. Сўнгра қора шоколадни кичик бўлакларга бўласиз. Сарёғни ҳам бўлакчаларга бўлиб, барча масаллиқни яхшилаб қориштирасиз. Ҳосил бўлган қоришмани шоколад эригунга қадар сув ҳаммомида ушлаб туринг. Бошқа идишда какао билан ун, шакарнинг ярми, хамир юмшатгични аралаштиринг.

Тухумни сметана ҳамда қолган шакар билан обдон кўпиртиринг. Барча шоколадли ва хамирли масаллиқни аралаштиринг. Баланд деворли қолипга ёғ суриб хамирни текис қилиб жойланг. Кейин уни 185 даражали ҳароратда қиздирилган газ духовкасида 1 соат давомида пиширинг. Лочира совугач уни уч бўлакка бўлинг.

Безаш учун крем тайёрлаш: Майдаланган оқ шоколадни суюқ қаймоқ билан аралаштириб, шоколад эригунча буғда пиширасиз. Сўнг­ра масаллиқни 1 соат музлатгичда ушлаб туринг ва обдон аралаштириб лочирага тайёр бўлган кремни бир текис қилиб сурасиз ва 2-3 соатга музлатгичга қўясиз. Унга қўшимча равишда шоколадли қиём тайёрлаб ҳам тортни безатиш мумкин.

Ф.САЙФУЛЛАЕВА

тайёрлади

Яна ўқинг:  Каркадэнинг шифобахш хусусиятларини биласизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: