УСТОЗ МЕҲНАТИ – ЎҚУВЧИ МУВАФФАҚИЯТИ

Истиқлол йилларида ёшларимизнинг билим олишларига бўлган эътибор ҳар қачонгидан-да кучайди. Малакали мутахассислар етиштириш борасида дадил қадамлар ташланди. Бу йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳам самарали ишлар амалга оширилди. Бунга биз коллеж директори Ғаффоржон Шодмонов билан бўлган суҳбатимиз жараёнида ишонч ҳосил қилдик.

Тажрибали, меҳнаткаш, интилувчан Ғаффоржон Шодмонов 1986 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлади. Сўнгра илк фаолиятини Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Ташсельмаш заводи”нинг муҳандис-технологи вазифасида бошлади. 1989-90 йиллар оралиғида Ўрта Осиё хўжалигини механизациялаштириш ва электрилизациялаштириш институти конструкторлик бўлимининг етакчи конструктори вазифасида ишлади. Бир сўз билан айтганда бу киши ўз касбининг ҳақиқий мутахассиси бўлиб танилди. Соҳада кўп йиллик билим ва тажриба орттирди. Айни ўқув даргоҳида фаолият олиб бориб соҳа бўйича мутахассис тайёрлаш, уларнинг тажрибасини ошириш борасида ҳам кўникмалари шаклланди.

– Халқимиз орасида “Ҳаракатда баракат” деган нақл кундалик гап саналади, – дейди Ғоффоржон Шодмонов коллеж миқёсида олиб борилган ишлар хусусида сўз очар экан. – Ҳеч бир иш ўз ўзидан амалга ошмайди. Юртимиздаги, шунингдек, коллеж миқёсида бўлган ижобий ўзгаришлар замирида тинч ва фаровон юртимиз ва таълим соҳасида амалга оширилган изчил ислоҳотларнинг ўрни муҳим. Аҳил жамоамизнинг изланувчанлиги сабаб коллежда соҳа бўйича мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзавтосаноат” компанияси ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ касб-ҳунар коллежининг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқувчилар учун ўқув амалиёт базасини ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, синф хоналари ҳамда ўқув устахоналарини ҳужжатлар, кўргазмали қуроллар билан бо­йитиш бўйича қўшма қарор лойиҳаси ва чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди. Замонавий кўринишдаги бино, таълим олишда барча зарурий жиҳозлар билан таъминланган синф хоналари малакали кадрларни тайёрлашдаги муваффақиятнинг ярмини ташкил этса, тажрибали ўқитувчиларнинг билим бериши ва ўқувчиларнинг тажрибасини ошириб бориши қолган ярмини белгилаб беради.

Йўналишлар бўйича ишлаб-чиқариш таълими усталари рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, чора-тадбир режасида Қуйичирчиқ транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчилари учун Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети базасида малака ошириш курслари ташкил этилди.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар (2015-52)

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан таълим йўналиши бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлари, ўқитувчиларнинг дарс ишланмалари қайта кўриб чиқилди ва мазмунан такомиллаштириш дарсликлар, методик қўлланмалар билан таъминланди. Дарсларнинг самарадорлигини ошириш бўйича коллежнинг 57 нафар ўқитувчиси малакасини ошириш, 2 нафар ўқитувчини қайта тайёрлаш кўзда тутилган. Шунингдек, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, бир қатор профессор-ўқитувчилар таклиф этилиб, соҳа бўйича ўқувчиларга таълим бериб келишмоқда.

Коллеж ўқитувчиларининг саъй­-ҳаракати билан улар томонидан таълим жараёнига бир қатор янгиликлар киритилди. Хусусан Л.Розиқова томонидан яратилган “Ўсимликларни ҳимоялаш машиналари” мавзусидаги услубий қўлланма, математика фани ўқитувчиси Р.Қаюмова “Моделли тенгламалар ечишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида математика дарсларида фойдаланиш учун услубий қўлланмаси, инглиз тили фани ўқитувчиси Азиз Сарибаев 1-курсларда инглиз тили фанини ўқитиш мавзусида, информатика фани ўқитувчиси Алишер Тўрақулов дастурлаш фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқди. Улар томонидан яратилган айрим ўқув ишланмалари, ўқув амалиётини ўтказишда самарали фойдаланиш учун оммалаштирилди.

Коллеж ўқувчилари томонидан қатор муваффақиятли натижалар қайд этилиши ҳам таълим самарадорлигини оширишда яратилган шарт-шароитлар ва эътибор натижасидир.

“Чорвачилик бўйича фермер хўжалигини ташкил этиш ва юритиш” мутахассислиги бўйича Мирзали Назаров, “Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш” таълим йўналиши бўйича битирувчи курс ўқувчиси Низомиддин Ҳусанов “Касб маҳорати” вилоят кўрик танловида иккинчи ўринни эгалладилар. Муҳаббат Расулова она тили ва адабиёт фанидан, Дмитрий Тен рус тили фанидан, Муҳаммаджон Исматов география фанидан, Алия Мамбетова информатика фанидан туманда биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, коллеж миқёсида ўқувчилар турли спорт мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. Эркин кураш спорт тури бўйича Акбаршоҳ Бобоназаров Ўзбекистон Чемпионатида саралаш мусобақаларида 55 кг.лик вазн тоифасида 1 ўринни эгаллади. Искандар Алибаев, вилоят ҳудудий “Баркамол авлод” спорт мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб 1 тоифали разряд эгаси бўлди.

Коллежда маънавий ишлар ҳам жуда яхши йўлга қўйилган. Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни таълим олишга бўлган иштиёқини янада оширишда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб турилади. Бундай тадбирлар эса ўқувчиларимизнинг маънавий дун­ё­қараши юксалишига ижобий таъсир қилмоқда. Айни кунларда илм масканида 30 дан ортиқ фан ва ўқув тўгарак­лари мавжуд.

Яна ўқинг:  Yil quvonchlari

Ойгул РАЗЗОҚОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: