ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

Республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йил ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан 20 ноябрь кунидан 20 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши белгиланди.

Халқ хўжалиги масканлари ва аҳоли турар жойларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мос ҳолга келтириш, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларини ҳамда фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги масъулиятларини ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ва тушинтириш ишларини олиб бориш “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да энг асосий вазифаларидан деб, белгиланган.

Ҳозирги кунда турли корхоналар, мактаб, лицей, коллежлар, тиббиёт масканлари қуриб битказилмоқда. Бу бинолар, албатта замонавий техника воситалари билан жиҳозланиши, замон талабига жавоб берадиган даражада қурилиши лозим. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ўз ишига совуққонлик билан қараш, қурилаётган биноларга айрим ҳолларда жиддий эътибор бермаслик ҳамда лоқайдлик оқибатида ёнғин хавфсизлиги хизматининг талаблари иккинчи даражага тушиб қолиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Бу эса, ёнғин келиб чиқишининг эҳтимолини оширади. Бу каби кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмаслиги учун барчамиз доимо огоҳ бўлишимиз лозим.

Каримжон ТАЛИПОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ муҳандиси

Яна ўқинг:  Sayqal berilsa, somon ham “gullaydi”,

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: