Косметик воситаларни сақлаш бўйича олтин қоидалар билан танишинг
Биз аёллар ҳар куни косметика воситаларидан фойдаланамиз. Юзимизга сурадиган крем, упа, тозаловчи воситалар ва бошқа атторлик буюмларининг сақлаш қоидалари мавжуд. Улар мазкур воситаларнинг умрини қисқартирмасликка кўмаклашади.
1-қоида
Барча турдаги кремларни ётоқхонада сақланг. Сабаби ушбу хона уйнинг бошқа қисмларига қараганда салқин ҳисобланади.
2-қоида
Косметика маҳсулотлари ёруғликка таъсирчан саналади. Шу сабаб уларни қуёш ҳамда сунъий нурлардан ҳимоялаш зарур. Мазкур маҳсулотларни қуёш нуридан ҳимояланган жойларда асранг. Дўкон пештахтасида ёруғлик тушиб турган бу турдаги маҳсулотларни харид қилишни тавсия қилмаймиз.
3-қоида
Уйдаги косметика маҳсулотларингизни иссиқлик манбасидан узоқда сақланг. Маҳсулот таркибидаги тўйинтурувчи моддалар ўзининг фойдали хусусиятини бир зумда йўқотиши мумкин эмас.
4-қоида
Косметика маҳсулотларини очгач, уларни 6 ойдандан кўп ишлатманг. Органик кремларни 2 ойдан 4 ойгача бўлган муддатда совутгичда сақлаш тавсия этилади.
5-қоида
Агар сиз саёҳатга отланган бўлсангиз фойдаланадиган косметик воситаларингизни катта бўлмаган контейнерга жойлаб олинг. Бу ҳароратнинг ортиб кетиши натижасида мазкур воситаларнинг таркибига салбий таъсир хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Хуршида ҲУСЕНОВА