ЭНДИ ҚОРОНҒУЛИК МУАММО ЭМАС

Бугунги кунда уяли алоқа воситалари шу даражада ривожланиб кетдики, улардан бир нечта мақсадларда фойдаланиш имкони мавжуд. Телевизор пульти, юрак уришини ўлчагич, қадам ҳисоблагич ва яна кўплаб функциялар смартфонлар учун одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Яқинда иқтидорли ихтирочи дизайнерлардан бири Маур Аарон томонидан смартфон учун яна бир янги имконият яратилди. Олим томонидан ихтиро қилинган қурилмага “Luma” деб ном берилди. Хонадонингизни ёритувчи тунчироқ вазифасини бажарувчи ушбу қурилма ихчам ва чиройли кўриниши билан киши эътиборини ўзига тортади. Смартфоннинг чироғини ёқиб уни “Luma”га тўғирлаб қўйсангиз у оддий ёруғликни хонага йўналтириб сиз учун ҳақиқий тунчироққа айланади.

“Luma”дан асосан уйқу олдидан китоб мутолаа қилишни севувчи инсонлар ва қоронғуда ухлашдан қўрқувчи болажонлар фойдаланса айни муддао. Бундан ташқари у хонага қўшимча қулайликларни ҳам яратади. Ҳозирда “Luma”нинг кулранг, қизил ва кўк рангдаги турлари яратилган.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

тайёрлади

Яна ўқинг:  КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛИ ЮРТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: