БЕГОДИ

Зарур маҳсулотлар: Оширма хамир учун: 500 гр. ун, 250 мл. илиқ сув, 1 чой қошиқ хамиртуруш, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 чой қошиқ шакар, 1 чой қошиқ туз. Қиймасига: 500 гр. гўшт, 500 гр. карам, 1 та пиёз, туз, мурч, зиравор керак бўлади.

Тайёрланиши: Оширма хамир тайёрлаб оламиз. Карамни майда сомонча шаклида тўғраймиз. Унга туз қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз ва 3-4 соатга қолдирамиз. Гўшт ва пиёзни майда қилиб тўғраб олиб, карам, туз ва зираворларни солиб яхшилаб аралаштирамиз. Ошган хамирдан зувалачалар ясаб, доира шаклида ёйиб оламиз. Ўртасига қийма солиб, бир четидан тугиб чиқамиз. Тугилган пегодиларнинг хамирини бироз ошириб оламиз. Бунинг учун пегодиларни устига сочиқ ёпиб, 20 дақиқа хона ҳароратида қолдирамиз. Пегоди ошгунча қасқонда сув қайнатиб олиб, бироз ошган пегодиларни ёғ суртилган қасқонда териб 45 дақиқа пиширамиз. Дастурхонга тортишдан олдин ўз дидингизга қараб безатасиз.

БЕГОЙИМ тайёрлади

Яна ўқинг:  Олма – тетиклаштирувчи мева

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: