ҒАЛАБАНИНГ ЭРТА КЕЧИ БЎЛМАЙДИ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоларига Осиё ўйинларининг бронза медалини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, 2014 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари ўтказилган эди. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мазкур қитъа ўйинларида сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари 4х100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида тўртинчи ўринни эгаллашган эди. Осиё ўйинлари якунига етгач, спортчилардан олинган допинг тестлар яна бир карра қайта текширилди ва эркин усулда сузиш мусобақасида учинчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари мусобақалар олдидан таъқиқланган воситаларни истеъмол қилишгани аниқланди. Шундан сўнг Осиё олимпия кенгаши учинчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея терма жамоасининг натижаларини бекор қилди ва эркин усулда сузиш мусобақаларидаги бронза медални Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сузиш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Владислав Мустафин, Алексей Дерлюгов, Дмитрий Швецов, Даниил Букин, Хуршид Турсунов, Даниил Тулупов ва Ислом Аслановларга Осиё ўйинларининг бронза медали соҳибларига айланди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: