
Кейинги йилларда кўз гриппи деган сўз ҳам тез-тез қулоғимизга чалинадиган бўлди. Бу қандай хасталик эканлиги ва говмижжа хусусида ҳам саҳифамизда тиббиёт фанлари номзоди, болалар офтольможарроҳи Шоҳида Дадамуҳамедова қуйидагиларни баён этди:
– Бу кўзнинг аденовирусли, юқумли касаллигидир. Хасталик ўткир бошланиб, организм интоксикация жараёни сабабли вируслардан заҳарланади. Шунингдек, касаллик туфайли кўзнинг шиллиқ қавати – кўз олмасининг конъюнктиваси яллиғланади. Аденовирусли конъюнктивит совуқ кунларда кўп учрайди. Ушбу касаллик худди грипп ёки ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларнинг белгилари каби бошланади. Юқумли, аденовирусли конъюнктивитларни 3, 7а, 11, шунингдек, 4, 6, 7, 10 тур аденовирус серотиплари қўзғатади. Хасталик ҳаво-томчи ва маиший мулоқот йўли билан юқади. Бемор одам аксирганда ва йўталганда соғлом одамга касаллик юқади. Ёки у ифлос қўли билан кўзини ишқаганида ҳам кўз шиллиқ қавати яллиғланади.
Катарал, фолликуляр ва пардали аденовирусли конъюнктивит фарқланади. Касалликнинг катарал, фолликуляр тури турли ёшда юзага келади. Пардали конъюнктивит асосан гўдакларда учрайди.
Чақалоқнинг иммунитети сусайиб кетса, хасталик ўткир (бирдан) бошланади. Мактабгача ёшдаги болалар бу касаллик билан бир неча марта оғриши мумкин. Шундан сўнг ушбу дардга нисбатан уларда табиий иммунитет шаклланади. Бу эса гўдакларда аденовирусли пардали конъюнктивитни юқтириш эҳтимолини камайтиради. Агар касаллик соғлом одамга юқса инкубацион (яширин) давр икки ҳафта давом этади. Аденовирусли конъюнктивитнинг қуйидаги клиник белгилари кузатилади:
Қовоқларнинг шишиши, кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши, кўздан шаффоф шилимшиқ ва йирингли ажралма келиши, шох парданинг сезувчанлигининг камайиши. Дастлаб бемор аъзои бадани қақшаб, боши оғришидан шикоят қилади. Кейин унинг тана ҳарорати ошади. Хаста одам ёки бемор боланинг бўйин ва жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Кўз шох пардаси ва унинг шиллиқ қаватида оғриқ ва санчиб оғригандай сезги кучаяди. Кўзнинг қизариши ва шишиб кетиши ҳам ушбу хасталикка хос белгилар ҳисобланади. Организмдаги энг нозик аъзо бўлган кўзда пардасимон яллиғланиш жараёнининг пайдо бўлишига инсон иммун тизимининг сусайиб кетиши сабаб бўлади. Шифокор беморга клиник ва биокимёвий қон таҳлилини топширишни буюради. Кўкрак қафаси ва буруннинг ёндош (Гаймор) бўшлиғи рентген қилинади. Агар бемор ўзбошимчалик билан нотўғри даволанса хасталик асорат қолдиради. Кўз шох пардасининг яллиғланиши-кератаконъюнктивит касаллиги кўз ёриқларининг бутунлай бекилиб қолишини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда бемор ёруғликка қарай олмайди. Шунингдек, кўз шох пардасида оқ доғ пайдо бўлади. Беморда 30-40 фоиз ҳолатларда хасталикнинг яна бир асоратларидан иридациклит – кўзнинг рангдор пардаси ва цилиар танасининг яллиғланиши кузатилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
