Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ижод иштиёқи билан

18.02.2014
13 марта ўқилди
Ижод иштиёқи билан

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида “Гўзаллик яратишга интилиб” деб номланган албом тақдимоти бўлиб ўтди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ўтказилган барча тадбирлар миллий санъатимиз анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, рассом, уста ва дизайнерларимизнинг ижодини ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга ҳамда жамиятда эстетик дидни ўстиришга қаратилди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси А.Нуриддинов сўзга чиқиб, мазкур албомнинг яратилишида юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларнинг ўрни муҳим эканини айтиб ўтиб, бундай эътибор ижодкорларни янги-янги изланишлар ва яратувчанликка ундашини таъкидлади.

“Фикрлар парвози”, “Сарчашма” каби рангли каталоглар қаторида тақдим этилган “Гўзаллик яратишга интилиб” албоми ҳам Ўзбекистон Бадиий Академиясининг бугунги кундаги салмоқли фаолияти, амалий санъат усуллари, икки юздан ортиқ ижодкорлар: устоз рассомлар ҳамда ёш мусаввирларнинг энг сара асарлари ҳақида маълумот беради.

Теглар:#2014/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИМаданият

ФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ

Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чи

29.11.2022218
ИхлосМаданият

Ихлос

(Омонулла Мадаевнинг «Навоий суҳбатлари» китобини ўқиб) Адабиётшунослар ўртасида шундай гап юради: «Адабиётшуноснинг кучи Алишер Навоийни тушуниши ва унинг ижодини тадқиқ эта олиши

02.11.2020183
Кино 5 кундаМаданият

Кино 5 кунда

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та

28.09.202172
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021300