Гимнастика барча учун

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар халқаро спорт жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланмоқда. Ўзбекистон гимнастика федерацияси мамлакатимизда ушбу спортнинг барча асосий турлари – эркаклар ва аёллар спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатикани оммалаштиришга доир изчил ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон вакилларининг гимнастика бўйича қўлга киритаётган ютуқлари салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда. Халқаро гимнастика федерациясининг 80-конгресси Ўзбекистонда ўтказилгани ҳам мамлакатимизда спорт, хусусан, гимнастикани ривожлантиришга қаратилган эътиборнинг яна бир эътирофи бўлди. Ҳар йили анъанавий тарзда “Гимнастика барча учун” Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб келинмоқда. 2014 йилдан мусобақа дастурига 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида баҳслар киритилди.

Бу йил янги йўналиш бўйича “Гимнастика барча учун” спорт мусобақаси республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиб, 164 та жамоа, 1 минг 968 нафар иштирокчи қатнашади. Спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсидаги баҳслар пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 11-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди. Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилоятидан 29 та шаҳар ва туманлардан жами 348 нафар иштирокчи қатнашди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ТИЛСИЗ ЁВДАН САҚЛАНИНГ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: