Kulgu-shifo (2015–44)
Бир бемор хусусий шифохонада текин маслаҳат олиш ниятида сўради:
– Айтинг-чи, сиз шамоллаб қолсангиз, нима қиласиз?
– Аксираман!
***
Хотин эрига деди:
– Менга шифокор айтдики, тузалиб кетишим учун бир ой денгизда, бир ой тоғда, бир ой олис қишлоқлардан бирида дам олиб қайтишим керак экан. Аввал қай бирига борсак экан-а?
– Бошқа дўхтирга борамиз.
***
Окулист қабулида:
– Қаранг, бемор, мен қайси ҳарфни кўрсатяпман?
– Кечирасиз, доктор, қаердасиз?