Халқ маънавиятининг кўзгуси
Пойтахтимиздаги 221-умумтаълим мактабида “Ўзбек тилим – она тилим” деб номланган тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда 3-5-синф ўқувчилари ўзларининг чиқишлари билан ўзбек тилини қанчалик ўзлаштирганини намойиш этди.
Ер юзида қанча миллат, халқ ва элат бўлса, шунча тил бор. Тилсиз халқ бўлмайди. Булар эгизак тушунчалардир. Уларни бир-биридан айириб бўлмайди.
Ўқувчилар томонидан Аваз Ўтар, Миртемир, Эркин Воҳидов каби шоир ва ёзувчиларнинг “Она тилим ўлмайди”, “Она тилим”, “Тил” деб номланган шеърлари ҳамда тил ҳақидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ўқувчилар ўзаро сўзлашувда мулоқот одобига риоя қилиш, вазиятга қараб фикр билдириш, ёшни эътиборга олиб муомала қилиш, гўзал ва бамаъни сўзлаш – бу инсонийлик белгилариданлигини ва унга амал қилиш барчанинг бурчи эканини яна бир бор англаб олишди.
Т. ЖОББОРЛИ