Миллат кўрки

Пойтахтимиздаги Халқ таълими вазирлиги тассарруфидаги табий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумъталим мактабида “Тил бор экан, миллат барҳаёт” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек тили нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Қатор хорижий олий ўқув юртлари, илм-фан муассасаларида ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларга тилимизни ўрганиш истагида бўлганлар кенг жалб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга пухта замин яратиши билан бирга, юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатларига ҳурмат билан қаралишида муҳим асос бўлмоқда.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши она тилимизнинг кенг кўламда ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Райҳон Расулова. – Чунки бугунги кунда дунёда уч мингдан ортиқ тил ва шевалар бор. Уларнинг атиги юзга яқинига давлат тили мақоми берилган. Ўзбек тили улардан биридир.

Тадбирда ўзбек тилини мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Болаларнинг бўш вақти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: