ТИЛГА ҲУРМАТ – ЭЛГА ҲУРМАТ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 262-умумтаълим мактабида “Она тили ва адабиёт” фани ойлиги доирасида “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекис­тон Рес­публикаси қонуни қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида она тилимизнинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Учрашув давомида болаларнинг севимли ёзувчиси юртимизда ёш авлод учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритар экан, бу имкониятлардан самарали фойдаланишда, уларнинг баркамол вояга етишларида ҳамма масъул эканлигини таъкидлади.

Дурдона АБДУҚОДИРОВА,

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Тошкент давлат юридик университетида имтиҳонлар қандай ўтди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: