“ГУЛ” СОМСА

Зарур маҳсулотлар: Хамир учун: 200 гр. ун, 100 мл. сут, 4 чой қошиқ хамиртуруш, 1 дона тухум, 30 гр. сариёғ, таъбга кўра туз ва шакар, кунжут. Қиймаси учун: 200 гр. гўшт, 1 бош пиёз, помидор, қизил булғор қалампири, бир бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, кўкатлар, 4 ош қошиқ консерваланган маккажўхори, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: Ун ва хамиртурушни аралаштиринг. Сут, шакар, туз ва эритилган сариёғни ҳам қўшинг. Тухум оқини хамирга солиб, сариғини алоҳида идишга олиб қўйинг. Масаллиқларни аралаштириб, хамир тайёр бўлгач, кўтарилиши учун қолдиринг. Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидорни 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовуринг. Масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом эттирасиз. Сўнг маккажўхори, саримсоқпиёз, туз ва зираворлар солинади. 2-3 дақиқадан кейин оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшиб димлайсиз.

Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. Ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солиб, тугинг. Кулча юзасига аталанган тухум сариғини суртиб, кунжут сепасиз. Сомса 190 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Қуръон ўқишнинг соғлиққа фойдалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: