Зарур маҳсулотлар: Хамир учун: 200 гр. ун, 100 мл. сут, 4 чой қошиқ хамиртуруш, 1 дона тухум, 30 гр. сариёғ, таъбга кўра туз ва шакар, кунжут. Қиймаси учун: 200 гр. гўшт, 1 бош пиёз, помидор, қизил булғор қалампири, бир бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, кўкатлар, 4 ош қошиқ консерваланган маккажўхори, таъбга кўра туз ва мурч.
Тайёрланиши: Ун ва хамиртурушни аралаштиринг. Сут, шакар, туз ва эритилган сариёғни ҳам қўшинг. Тухум оқини хамирга солиб, сариғини алоҳида идишга олиб қўйинг. Масаллиқларни аралаштириб, хамир тайёр бўлгач, кўтарилиши учун қолдиринг. Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидорни 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовуринг. Масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом эттирасиз. Сўнг маккажўхори, саримсоқпиёз, туз ва зираворлар солинади. 2-3 дақиқадан кейин оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшиб димлайсиз.
Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. Ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солиб, тугинг. Кулча юзасига аталанган тухум сариғини суртиб, кунжут сепасиз. Сомса 1900 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
