ИККИ ҚИСМЛИ КИР ЮВИШ МАШИНАСИ

“IFA – 2015” кўргазмасига “Haier” компанияси томонидан намойиш этилган икки қисмдан иборат кир ювиш машинаси соҳадаги техник инновациялар учун мукофотланди.

Қурилма бир вақтнинг ўзида икки қисмга ҳам кирларни жойлаш, айни вақтда ҳар бир қисм учун алоҳида кир ювиш тартибини белгилаш имконини беради. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида мазкур кир ювиш машинасида ҳам оқ, ҳам рангли нарсаларни ювиш мумкин бўлади. Юқори қисмга 4 килограмм, қуйидаги қисмга эса 8 килограмм кир жойлаш мумкин.

Мазкур инновацион кир ювиш машинасини сенсор панел орқали ҳам, смартфон ёки планшет орқали ҳам бошқариш мумкин.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Санитария-эпидемиология: ҲАЁТ ОСОЙИШТАЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: