ШОКОЛАДЛИ ПИРОГ
Зарур маҳсулотлар: 200 гр творог, 50. гр шакар, 50 гр. кокос қириндиси, крахмал 3 ош қошиқ, 2 та тухум сариғи. Хамирига: 2 та тухум, 50 гр. шакар, 50 гр. шоколад, 3 ош қошиқ ун, 2 ош қошиқ крахмал, 3 ош қошиқ какао, ванилин пакетча, хамир кўпиртиргич бир чимдим.
Тайёрланиши: Творогни идишга солиб устига шакар, крахмал, кокос ва тухум сариғини солиб, бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирамиз. Тайёр аралашмадан бир хил ҳажмдаги думалоқчаларни ясаб чиқамиз. Тухум сариғини шакар ванилин билан яхшилаб аралаштириб, устига эритилган шоколадни қўшамиз. Сўнг крахмал, хамир кўпиртиргич ва какаони қўшиб аралаштирамиз. Энди иккала аралашмани бирлаштирамиз. Тухумни оқини 30 гр. шакар билан кўпиртириб оламиз. Сўнг уни шоколадли аралашмага эҳтиётлик билан қўшиб пастдан тепага қилиб аралаштирамиз. Қолипга пергамент қоғозидан қўйиб, творогли думалоқчаларни териб чиқамиз. Устидан эҳтиётлик билан шоколадли аралашмани қуямиз. Духовкада 180° даражада 45-50 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пирог пишгач безак сифатида устидан глазур қиёмини қуямиз.
БЕГОЙИМ