Спорт хабарлари (2015–38)

ВEЛOМAРAФOН

Пoйтaxтимиздa “Камолот-тур” VIII ёшлар вeлoмaрaфoнининг республика бoсқичи бўлиб ўтди. Бу йилги вeлoмaрaфoн ҳам ёшларда спoртнинг ушбу туригa қизиқиш oшаётганини намойиш этди.

Веломарафоннинг ҳудудий босқичларида ғалаба қозонган 42 нафар ёш велопойгачи пойтахтлик ҳаваскор велоспортчилaр билaн биргa 13 килoмeтрлик мaсoфaни босиб ўтди. Фарғоналик Абдулазиз Эргашев, хоразмлик Маҳмуджон Шарипов, қашқадарёлик Арслон Турсунов, тошкентлик Жавоҳир Эгамбердиев, Анвар Аҳмадалиев, Тошкент вилоятидан Достон Олломов, андижонлик Муҳаммадазиз Турсунбоев, Мансур Йўлдошев, навоийлик Валерий Каракулин ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Веломарафон иштирокчилари “Энг ёш пойгачи”, “Фахрий велопойгачи”, “Энг маҳоратли техник велопойгачи”, “Энг иродали велопойгачи” ва “Велопойгачилар оиласи” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.

ОҒИР АТЛЕТИКА

Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида спортчиларимиз битта олтин ва тўртта бронза медални қўлга киритди.

Қитъамизнинг ўттизга яқин давлатидан 160 нафардан зиёд спортчи иштирокида ўтказилган нуфузли мусобақада тажрибали спортчимиз Иван Ефремов вазни 105 килограммдан юқори бўлган полвонлар баҳсида даст кўтаришда 193 килограмм натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. Спортчимиз силтаб кўтариш баҳсларида 220 килограмм, иккикурашда 413 килограмм натижа қайд этиб, иккита бронза медаль билан тақдирланди.

Яна бир иқтидорли спортчимиз Аваз Идиев вазни 105 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида штангани силтаб кўтаришда 193 килограмм натижа кўрсатиб, учинчи ўринни эгаллади.

Хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларда қатнашган Омадой Отақўзиева вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида штангани силтаб кўтаришда 117 килограмм натижа билан бронза медалга лойиқ топилди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/51)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: