МАТБУОТ – ДАВР КЎЗГУСИ

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси томонидан босма оммавий ахборот воситаларини тарқатишни янада такомиллаштириш йўлидаги чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда вақтли матбуот нашрларини обуначиларга тез ва сифатли етказиб бериш, аҳолига қўшимча хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги дастурга мувофиқ “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси тизимидаги матбуот тарқатиш шохобчаларининг 716 таси жорий, 181 таси капитал таъмирланди. Жойларда маркетинг тадқиқотларига асосан аҳоли гавжум жойларда 146 шохобча ҳамда Тошкент шаҳрида янги типдаги киосклардан 93 таси жойлаштирилди.

Жорий йилда компаниянинг обунани расмийлаштириш ва етказиб бериш харажатлари бўйича тарифлари сезиларли даражада пасайтирилди ҳамда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг даврий нашрларни вилоят марказларигача етказиб бериш тарифлари ўтган йил миқдорида сақлаб қолинди. Компания имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 2016 йил учун обуна каталоглари шакллантирилганда баъзи нашрларга, хусусан, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ва болалар нашрларига имтиёзлар қўлланилди.

Айни пайтда 2016 йил обунасини уюштиришда муштарийларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойлардаги 840 киоск орқали вақтли матбуот нашрларига обуна ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, компаниянинг веб-сайтида даврий нашрларга обунани расмийлаштириш йўлга қўйилган. Мазкур сайтда аҳоли ва ташкилотлар учун обуна каталогининг электрон кўриниши жойлаштирилган.

Обуна мавсумида мижозларга қулайлик яратиш мақсадида компания шохобчаларидаги терминаллар 314 тага кўпайтирилди. Шу билан бирга, “Web-Sum”, “Интернет банкинг”, “CLICK” тўлов тизимлари орқали обуна уюштириш ва ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш имкони яратилган.

Жамила Ҳайдарова,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ёш шахматчиларимиз муваффақияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: