17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, “Туркистон” санъат саройи, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида “Болалар китоби” II республика фестивали ўтказилади.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжумани ана шу мавзуга бағишланди. “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида ўтказилаётган ушбу фестивалда мустақиллик йилларида адабиёт, маданият ва ноширлик соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар ҳамда болалар адабиётини ривожлантириш, фарзандларимиз маънавиятини юксалтиришга давлатимиз томонидан берилаётган эътиборни кенг оммага етказиш кўзда тутилган.
Мамлакатимизда бугунги кунда 111 та нашриёт, 1 минг 650 га яқин матбаа корхонаси фаолият олиб бормоқда. Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 3 минг номдан зиёд, умумий адади 45 млн. нусхадан зиёд турли китоб маҳсулотлари нашр қилинмоқда. Ушбу нашриётларнинг элликдан ортиғида болаларга бағишланган ноширлик маҳсулотлари чоп этилади.
Мазкур фестиваль болалар учун мўлжалланган ижтимоий-бадиий жиҳатдан етук адабиётлар салмоғини кўпайтириш, болалар адабиётига ихтисослашган нашриётлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда вояга етаётган ёш авлодни миллий мустақиллик ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг миллий адабиётга бўлган қизиқишини, ҳурматини ошириш, шу билан бирга китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятБокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг
МаданиятИхлос
(Омонулла Мадаевнинг «Навоий суҳбатлари» китобини ўқиб) Адабиётшунослар ўртасида шундай гап юради: «Адабиётшуноснинг кучи Алишер Навоийни тушуниши ва унинг ижодини тадқиқ эта олиши
МаданиятМУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ
Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир
Мутолаа шифо(ми?)
Китоб мутолааси нафақат инсон маънавияти, балки саломатлиги учун ҳам кони фойда эканини теран идрок этган ота-боболаримиз болалик чоғларимизданоқ бизни китоб ўқишга ўргатиб боришга
